14:28 / 28.01.2020
2 551

Финляндия 2035 йилгача углерод газларидан холи давлат бўлишни режалаштирмоқда

Финляндия 2035 йилгача углерод газларидан холи давлат бўлишни режалаштирмоқда
Фото: «РИА Новости»
Финляндия ўз олдига 2035 йилгача углероддан ҳоли мамлакат бўлиш вазифасини қўйди. Бу ҳақда мамлакатнинг ривожланиш ва ташқи савдо вазири Вилле Скиннари «Арктика чегаралари» халқаро конференциясида маълум қилди, деб ёзмоқда «РИА Новости»га таяниб Дарё нашри.

Вазирнинг маълум қилишича, бу мақсадга одамлар ва саноат билан бирга эришиш мумкин. Финляндия учун иқлим ўзгариши, барқарор тараққиёт, халқаро ҳамкорлик майдонларини сақлаб қолиш масалалари муҳим ҳисобланади.

Халқаро конференцияда нутқ сўзлаган вазир Арктиканинг дунё океанидаги роли ошиб бораётганини қайд этди.

Вазирнинг айтишича, Финляндия янги технологиялар нуқтаи назаридан кўп нарса таклиф қилиши мумкин. Мамлакатнинг Лапландия провинцияси 2030 йилга бориб углероддан ҳоли бўлишни истамоқда.

Унинг қўшимча қилишича, иқлим ўзгариши бизнес учун имкониятларнинг кўпайишини ҳам англатади, бироқ компаниялар корпоратив жавобгарлик соҳасида ўз мажбуриятларини бажариш учун табиатни муҳофаза қилиш бўйича жиддий қонунчилик зарур.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Финляндия 2035 йилгача углерод газларидан холи давлат бўлишни режалаштирмоқда