15:45 / 28.01.2020
3 698

Германияда коронавирус билан касалланишга оид илк ҳолат тасдиқланди

Германияда коронавирус билан касалланишга оид илк ҳолат тасдиқланди
Фото: DW
Германияда Хитойнинг Ухань шаҳри тарқалиш ўчоғи саналадиган коронавирус билан касалланишга оид илк ҳолат тасдиқланди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.

Коронавирус келтириб чиқарадиган пневмония Бавариянинг Штарнберг округида қайд этилган.
Роберт Кох институти мутахассислари Бавариянинг бошқа фуқаролари касалликни юқтириш эҳтимоли паст эканлигини таъкидламоқда.

Вирус аниқланган эркак шифокорлар назоратида бўлиб турибди. У юқумлик касалликлар бўлимига жойлаштирилган ва бошқа беморлардан ажратилган. Унинг ҳолати қониқарли эканлиги билдирилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германияда коронавирус билан касалланишга оид илк ҳолат тасдиқланди