13:04 / 29.01.2020
3 760

Беларусда бир вақтнинг ўзида барча шакар заводлари директорлари ғойиб бўлди

Беларусда бир вақтнинг ўзида барча шакар заводлари директорлари ғойиб бўлди
Фото: Google Images
Беларусда мамлакатда ишлайдиган тўртта шакар заводи директорлари бир вақтнинг ўзида иш жойларидан ғойиб бўлди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

Маълум қилинишича, 24 январь куни Городей комбинати директори Мюнхенга йўл олган самолётдан олиб қолинган. Слуцкдаги шакарни қайта ишлаш заводи томонидан маълум қилинишича, завод директори 27 январь куни «таътил олиб учиб кетган». Скидель шакар заводининг раҳбари гўё «Минскка кетган». Жабинка шакар заводи директори эса ишда кўринмай қолган.

Нашрнинг ёзишича, директорлар Давлат хавфсизлик қўмитаси бошчилигидаги коррупция иши бўйича тергов доирасида ҳибсга олинган. Ушбу масала юзасидан расмийлардан ҳозирча расмий изоҳ олинмаган.

Маълумотларга кўра, «шакар иши»да айбланувчи Беларусь шакар компаниясининг раҳбари Дмитрий Кирилов ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Беларусда бир вақтнинг ўзида барча шакар заводлари директорлари ғойиб бўлди