17:05 / 29.01.2020
2 972

Бутун дунёдаги авиакомпаниялар Хитойга парвозларни бекор қила бошлади

Бутун дунёдаги авиакомпаниялар Хитойга парвозларни бекор қила бошлади
Фото: Patipat Janthong / Keystone Press Agency / Global Look Press
Янги коронавирус тарқалиши сабабли бутун дунёдаги авиаташувчилар Хитойга парвозларни қисман бекор қилмоқда.

Reuters агентлигининг ёзишича, хусусан, дунёнинг энг йирик авиакомпанияларидан бири бўлган United Airlines 1 февралдан 8 февралгача АҚШдан Пекин, Ҳонгконг ва Шанхайга 24та рейсни бекор қилди. Британия ТИВ тавсияси билан British Airways ҳам бу давлатга парвозларни тўхтатди. Грузия Хитой билан авиаалоқани 29 мартгача тўхтатишга қарор қилди.

Жанубий Кореянинг Air Seoul лоукостери ҳам худди шундай йўл тутди, Тайваннинг China Airlines компанияси эса 10 февралгача бир нечта рейсни бекор қилди. Air Canada Хитойга ҳар ҳафтада бўладиган 33та рейсдан айримлари бекор қилинганини хабар қилди, Германиянинг Lufthansa компанияси ҳам бу йўналишга парвозлар камайганини билдирди.

Шунингдек, Scoot (Сингапур лоукостери) ва AisAsia (Малайзия) ҳам Хитойга рейсларни бекор қилди.

Хитойда янги коронавирусдан вафот этганлар сони бир кун ичида яна 26 нафарга кўпайиб, умумий ҳисобда 132 нафарга, касалланганлар сони эса 1459 нафарга кўпайиб, 5974 нафарга етди. Бошқа давлатлардаги касалланганлар ҳисобга олинса, бутун дунё бўйлаб ушбу вирусдан касалланганлар сони 6052 нафарга етди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бутун дунёдаги авиакомпаниялар Хитойга парвозларни бекор қила бошлади