10:32 / 30.01.2020
3 372

Коронавирус бутун Хитой бўйлаб тарқалди. Қурбонлар сони 170 кишига етди

Коронавирус бутун Хитой бўйлаб тарқалди. Қурбонлар сони 170 кишига етди
Фото: AFP
Хитойда янги коронавирусдан вафот этганлар сони 170 нафарга, касалланганлар сони 7771 нафарга етди. Шунингдек, вирус Хитойнинг Тибет провинциясида илк бор қайд қилинди. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар берди.
Шу тариқа коронавирус бутун Хитойни қамраб олди. Аввалроқ Тибетда коронавирусни юқтириш ҳолати қайд этилмаганди.

Бир кун аввал вирусдан 132 киши вафот этгани, 5974 киши касаллангани маълум қилинганди. Бундан кўриш мумкинки, бир кун ичида қурбонлар сони 38 нафарга, касалланганлар сони эса 1737 нафарга ошган. Қурбонларнинг 37 нафари вирус ўчоғи ҳисобланган Хубэй провинциясига тўғри келган.

Шифохонада қолаётган беморлардан 124 кишига жавоб берилган.
Дунёда янги вирусдан касалланганлар умумий сони 8 минг кишига етди. Хитойда 7771 та, унинг маъмурий ҳудудлари ҳисобланган Ҳонгконгда 10 та, Макаода 7 та ва Тайванда 8 та касалланиш ҳолати қайд этилган.

Осиёнинг қолган давлатларида коронавирусдан 71 та, Европада 8 та, Шимолий Америкада 8 та, Австралияда 5 та ва дунёнинг бошқа ҳудудларида 5 та касалланиш ҳолати қайд этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус бутун Хитой бўйлаб тарқалди. Қурбонлар сони 170 кишига етди