10:53 / 30.01.2020
2 420

Қозоғистонда ичида хорижликлар бўлган 8та автобус қор ичидан қутқариб олинди (видео)

Қозоғистонда ичида хорижликлар бўлган 8та автобус қор ичидан қутқариб олинди (видео)
Фото: «Аzh.kz»
Ичида хорижлик йўловчилар бўлган саккизта автобус Самара—Чимкент трассасида қор ичидан қутқариб олинди. Бу ҳақда Tengrinews хабар бермоқда.

Воқеа 27 январь, душанба куни бўлиб ўтган Самара—Чимкент йўлида Ақтўбе вилояти полициячилари жами 368 нафар йўловчиси бўлган 8 та автобусни қор ичидан олиб чиқишга кўмаклашган. Одамлар орасида 12 нафар аёл ва 7 нафар бола ҳам бўлган. Барча йўловчилар исиниш пунктларига етказилган.

27 январда кучли қор бўрони ва ер музлаши оқибатида Ақтўбе вилоятида республика ҳамда вилоят миқёсида юк ташиш ва йўловчи ташиш транспорти ҳаракати чекланди. Полициячилар ва қутқарувчилар қор остида тиқилинчда қолиб кетган ҳайдовчилар ва уларнинг йўловчиларига ёрдам кўрсатмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда ичида хорижликлар бўлган 8та автобус қор ичидан қутқариб олинди (видео)