15:51 / 30.01.2020
3 413

Кучли шамол АҚШ ва Мексика чегарасидаги «Трамп девори»ни ағдариб юборди (видео)

Кучли шамол АҚШ ва Мексика чегарасидаги «Трамп девори»ни ағдариб юборди (видео)
АҚШ ва Мексика чегарасида қурилаётган деворнинг бир қисми кучли шамол натижасида ағдарилиб тушди, деб хабар берди The Guardian нашри.
Чегарачиларнинг маълумот беришича, шамол девор бўлакларини Мексика томонга учириб кетган.

"Яхшиямки, Мексика ҳукумати зудлик билан чора кўрди ва яқин-атрофдаги кўчада йўл ҳаракатини тўхтатди", - деди чегара хизмати вакили Карлос Питонес.
Питонеснинг сўзларига кўра, девор бўлаклари йиғиб олинган ва жойига қайтарилган.

Ноқонуний миграцияга қарши курашиш доирасида Мексика билан чегарада девор қурилиши Дональд Трампнинг 2016 йилдаги сайловолди курашларида берган ваъдаларидан бири эди. Аввалига бетон девор қурилиши режалаштирилганди, аммо кейинроқ Трамп пўлатдан тўсиқ қурилишига розилик берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кучли шамол АҚШ ва Мексика чегарасидаги «Трамп девори»ни ағдариб юборди (видео)