date
views 3 533

Хитой ҳукумати карантин даври якунланмагунча Ўзбекистон фуқароларини олиб чиқиб кетмасликни сўради

Хитой ҳукумати карантин даври якунланмагунча Ўзбекистон фуқароларини олиб чиқиб кетмасликни сўради
27 январь куни Ўзбекистон элчиси Бахтиёр Саидов Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Европа ва Марказий Осиё департаменти директори Сун Линцзян билан учрашув ўтказди.

«Суҳбатда чет эл фуқароларининг Ухань шаҳридан (Хубэй провинцияси) эвакуация қилиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Хитойлик дипломат мамлакат ҳукуматининг коронавирус тарқалишини чегаралаш ҳамда инфекцияни профилактика қилиш ва даволаш борасида кўраётган ҳар томонлама чоралари тўғрисида маълумот берди.

Хитой томони ҳозирда мамлакат ҳукумати чет эл фуқароларини Ухань шаҳридан эвакуация қилиш масаласини кўриб чиқмаётганини яна бир бор тасдиқлади ва эпидемиянинг эҳтимолий тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида карантин режимининг бутун даври якунланмагунча Ўзбекистон фуқароларини олиб чиқиб кетмасликни сўради», дейилади Ташқи ишлар вазирлигининг Хитойда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари яна бир бор мурожаатида.

Ҳозирда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус бошчилигидаги ишчи гуруҳ Хитойда бўлиб турибди. У ҳам чет эл фуқароларини эвакуация қилишнинг мақсадга мувофиқ эмаслигини маълум қилган, халқаро жамоатчиликни хотиржамликни сақлаш ва ёлғон хабарларга аҳамият бермасликка чақирган.

Ўзбекистон ТИВ январь ойида Ухань шаҳридан ватанга қайтиб келган ўзбекистонлик талабалардан зудлик билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига +998909882330 (директор ўринбосари Б. Қурбонов), +998972755074 (бош мутахассис Ф. Қурбонбеков) телефон рақамлари орқали боғланишни сўраган.

Хитой ҳудудидаги Ўзбекистон фуқароларига зарур ҳолатларда исталган вақтда Ўзбекистоннинг Пекин шаҳридаги элчихонасига +86 135 1102-4242 (Бобур Яхяев), +86 139 1175-4476 (Шуҳрат Умиров) телефон рақамлари орқали ҳамда Шанхай шаҳридаги Бош консулхонасига +86 131 2255-5772 (Азиз Улуғбеков) телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси маълумотига кўра, Хитойнинг эпидемик хавф мавжуд бўлган ҳудудида 72 нафар ўзбекистонлик талаба борлиги аниқланган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда тарқалаётган коронавирусни юқтириш оқибатида вафот этганлар сони 170 нафардан ошган. Дунё бўйича касалланганлар сони эса 8 мингга яқинлашмоқда. Бугунги кунда ушбу вирусга чалиниш ҳолати 16та давлатда қайд этилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой ҳукумати карантин даври якунланмагунча Ўзбекистон фуқароларини олиб чиқиб кетмасликни сўради