21:43 / 30.01.2020
3 906

Россия коронавирус туфайли Узоқ Шарқдаги чегарасини ёпди

Россия коронавирус туфайли Узоқ Шарқдаги чегарасини ёпди
Фото: Reuters
Россия бош вазири Михаил Мишустин 30 январь куни коронавирус тарқалганлиги сабабли мамлакатнинг Узоқ Шарқдаги чегараларини ёпиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда «Коммерсант»га таяниб Kun.uz хабар берди.

«Биз Узоқ Шарқдаги чегараларни ёпиш ва ҳукумат томонидан қабул қилинган бошқа чора-тадбирлар тўғрисида маълум қиламиз», — деди Мишустин.

У бош вазир ўринбосари Татьяна Голиковадан Россиядаги коронавирус билан боғлиқ вазият ва ҳукуматнинг унга қарши курашиш бўйича чоралари тўғрисида кунлик ахборот бериб туришини сўради.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин йиғилиш ўтказиб, мамлакатда коронавирус пайдо бўлиш эҳтимолига тайёргарлик кўришга чақирганди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда тарқалаётган коронавирусни юқтириш оқибатида вафот этганлар сони 170 нафардан ошган. Дунё бўйича касалланганлар сони эса 8 мингга яқинлашмоқда. Бугунги кунда ушбу вирусга чалиниш ҳолати 16та давлатда қайд этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия коронавирус туфайли Узоқ Шарқдаги чегарасини ёпди