11:08 / 31.01.2020
3 319

Хитойда номаълум шахс полицияга 500 та ҳимоя ниқоби ташлаб кетди (видео)

Хитойда номаълум шахс полицияга 500 та ҳимоя ниқоби ташлаб кетди (видео)
Хитойда коронавирус тарқалиши ортида ҳимоя ниқоблари тачқиллиги юзага келган бир вақтда номаълум йигит полиция бўлимига келиб, полициячилар учун 500 та ниқоб ташлаб кетди.
Ушбу ҳолат акс этган видеода қўлида ниқоблар қутилари бўлган номаълум шахс полиция бўлимига кириб, у ерда ниқобларни қолдириб, сўнгра тезда жўнаб қолганини кўриш мумкин. Таъкидланишича, воқеа Аньхой провинциясида юз берган.

“Номаълум шахс полиция бўлимига 500 та ниқоб олиб келиб, сўнгра тезда у ердан жўнаб қолди. Полициячилар унинг ортидан югуришган, бироқ уни қувламай, шунчаки миннатдорлик билдириб қўйишган”, дейилган видеога изоҳда.

Йигитнинг ушбу иши кўпчилик фойдаланувчиларни ажаблантирган, бироқ улар йигит Хитой учун ҳозирги мураккаб вазиятда полициячилар саломатлиги ҳақида қайғуриб, олижаноблик қилган, деган ўйга келишган.

Айни вақтда АҚШда ҳам коронавирус билан боғлиқ ҳолда ҳимоя ниқоблари тақчиллиги юзага келди. Бироқ АҚШ соғлиқни сақлаш вазири Алекс Азар саросимага тушмасликка ва хавотирга берилмасликка чақирган.

Хитой ва унинг ташқарисида коронавирус кенг тарқалаётгани сабабли АҚШда ҳимоя ниқобларига талаб ортган. Ушбу маҳсулот тақчиллиги пойтахт Вашингтон ва бошқа шаҳарларда кузатилмоқда.

АҚШнинг касалликларни назорат қилиш ва уларнинг олдини олиш маркази маълумотларига кўра, АҚШда коронавирусни юқтириш бўйича 6 та ҳолат қайд этилган. Бундан ташқари, АҚШда вируснинг одамдан одамга ўтиши бўйича биринчи ҳолат қайд этилди: Чикагода вирус бир аёлдан қўшнисига юққан. АҚШда вируснинг кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида 20 та аэропортда назорат кучайтирилган. Шунингдек, мамлакатнинг 20 дан кўпроқ штатида 70 дан кўпроқ одам коронавирус борлигига текширилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда номаълум шахс полицияга 500 та ҳимоя ниқоби ташлаб кетди (видео)