13:33 / 31.01.2020
6 744

Гиёҳванд-ўғрини тутган полициячилар унинг кимлигини билиб ҳайратда қолишди

Гиёҳванд-ўғрини тутган полициячилар унинг кимлигини билиб ҳайратда қолишди
Фото: Facebook / Marysville Police Department
Мэрисвилл (Калифорния, АҚШ) полициясига бегона шахс гаражига киргани ҳақида кимдир хабар берди. Воқеа жойига етиб келган полициячилар машина ойнасини синдириб, ичига кириб олган эркакни кўришди. У наркотик моддалар таъсирида ғирт маст эди, деб ёзмоқда CNN га таяниб "Хабар" нашри.

Гиёҳванд-ўғрини ушлаб, полиция участкасига олиб кетишди. Кимлигини аниқлашганидан сўнг эса, очиғи ёқа ушлашди, ҳатто бу ҳақда департаментнинг «Фейсбук»даги саҳифасида ёзишди. Афт-ангори бир аҳволдаги, касаллик енгиб қўйган бу одам америкалик актёр Шон Уайсс бўлиб чиқди.

Шон болалигидаёқ кинога кириб келган, «Қудратли ўрдакчалар», «Сабрина — кичкина жодугар», «Ҳаёт мактаби» каби фильм ва сериалларда роль ўйнаб, машҳурликка эришган. Бироқ 2008 йилга келиб карьераси таназзулга учради.

Фото © Instagram
Уайсс ҳозир ҳибсда сақланмоқда, уни чиқариб олиш учун 25 минг доллар гаров пули керак. Бироқ полицияга биринчи тушиши эмас. 2018 йили қамоққа тушганидан кейин ҳам ҳаётини ўзгартиришга ваъда берганди.

«Мени жарликка итқитган турмуш тарзи ва наркотиклардан қутулиш учун узоқ муддатли реабилитация марказига ёзилдим. Ҳаётим хавф остидалигини, зудлик билан даволанишим зарурлигини англадим», — деб ёзганди ўшанда Шон Уайсс.
Афсуски, актёр зарарли одатларидан қутулмабди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Гиёҳванд-ўғрини тутган полициячилар унинг кимлигини билиб ҳайратда қолишди