date

Суд 15 йил қамоқ жазоси берганидан сўнг судланувчи суд залидан қочиб кетди...

Суд 15 йил қамоқ жазоси берганидан сўнг судланувчи суд залидан қочиб кетди...
Фото: «Life.ru»
Россиянинг Новокузнецк шаҳрида 15 йилга озодликдан маҳрум этилган судланувчи суд залидан қочиб кетди.
29 январь куни соат 17:00 (Москва вақти билан соат 13:00) атрофида судланувчи Андрей Фёдоров Новокузнецкдаги Кузнецкий туман суди биносидан қочиб кетган. У конвоирни уриб йиқитиб, номаълум йўналишда қочиб кўздан ғойиб бўлган. Фёдоровни энди қидиришмоқда.

Междуреченсклик Андрей Фёдоров 33 ёшда бўлиб, талончилик жиноятини содир этгани учун 15 йил «ўтириб чиқиши» керак эди. Унинг қочиши кўчадаги кузатув камераларидан бирига тушиб қолган. Унда эркак киши йўл томон югуриб, муюлишда кўздан йўқолиб қолгани акс этган. Уни ҳеч ким таъқиб қилмаётгани ҳам кўриниб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Суд 15 йил қамоқ жазоси берганидан сўнг судланувчи суд залидан қочиб кетди...