Хитойда коронавирусдан вафот этганлар сони 200 кишидан ошиб кетди

Хитойда коронавирусдан вафот этганлар сони 200 кишидан ошиб кетди
Фото: Getty Images
Хитойда коронавирусдан ўлганлар сони 213 кишига етди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш қўмитаси маълум қилди, дея хабар беради «Дарё».
Вирус билан касалланганлар сони 9692 кишини ташкил этмоқда.

Коронавирус ўчоғи Ухань бўлган Хубэй провинциясининг ўзида 804 киши оғир, 290 нафар одам эса ўта оғир ҳолатда бўлиб турибди. 171 нафар беморни даволашга муваффақ бўлинган.

Хитойнинг БМТдаги доимий вакили Чжан Сзюн журналистларга мамлакат тиббий жиҳозлар ва ҳимоя воситаларига эҳтиёж сезаётганини билдирган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар