date
views 3 466

Кореялик миссионерлар нега ўзбекистонлик мигрантлардан дарғазаб бўлган эди?

Кореялик миссионерлар нега ўзбекистонлик мигрантлардан дарғазаб бўлган эди?
Кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида “Диний эътиқод эркинлигининг кафолатлари – очиқ фуқаролик жамиятининг муҳим асоси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Суҳбатда турли диний конфессия вакиллари, ИИВ, ТИВ, Адлия вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, дипломатик корпус вакиллари, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти мутахассислари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Sof.uz нашрининг хабар беришича, спикерлардан бири ўзбекистонлик ёшларнинг ёт ғоялар таъсирига тушиб қолаётгани ва бу кўпинча чет элда содир бўлаётгани ҳақида гапирди.

Масалан, Жанубий Кореяга ишлаш ва ўқиш учун борган бир қанча йигитлар христиан миссионерларидан яшаш ва ўқиш учун маълум миқдорда пул олиб туришган. Албатта, уларнинг динини қабул қилиш эвазига.

Кейинроқ мигрантлар қайтадан мусулмончиликни қабул қилишган ва улар билан алоқани узишган. Бу эса, ўз навбатида миссионерлик фаолияти билан шуғулланувчиларни дарғазаб қилиб, иш катта жанжалга айланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кореялик миссионерлар нега ўзбекистонлик мигрантлардан дарғазаб бўлган эди?