
Италия ҳукумати коронавирус муносабати билан олти ойлик фавқулодда ҳолат эълон қилди ва касалликка қарши курашиш учун 5 миллион евро ажратди.
ВВСнинг хабар беришича, пойтахт Римда хитойлик икки туристда коронавирус аниқланган. Вирус туфайли италияликлар орасида саросима ва хитойликларга нисбатан ирқчилик ҳолатлари бошланган. Хусусан, ўтган ҳафта Венецияда бир гуруҳ ёшлар хитойлик эр-хотинни ҳақоратлаб, уларга қарата тупурган. Анча йиллардан бери Туринда яшайдиган бир оила ҳам ҳақоратланган.
Италиядаги хитой ресторанлари эндиликда бўшаб қолган. Римдаги машҳур Санта Сецилия консерваторияда Узоқ Шарқдан келган барча талабаларнинг дарслари тўхтатиб қўйилган. Консерватория раҳбарияти ирқчилик ҳақидаги айбловларни рад этди.
Статистик маълумотларга қараганда, Италияда 300 мингга яқин хитойлик яшайди. Европа бўйича энг кўп хитойлик сайёҳ айнан Италияга келади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар