08:51 / 01.02.2020
3 600

Ҳиндистонда 23 болани гаровга олган эркак отиб ташланди, унинг рафиқаси тошбўрон қилинди

Ҳиндистонда 23 болани гаровга олган эркак отиб ташланди, унинг рафиқаси тошбўрон қилинди
Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штати Фаррухобод округида 23 болани гаровга олган эркак полиция томонидан отиб ташланди.

Аввалроқ Суреш Батам исмли эркак бир ёшли қизининг туғилган кунини нишонлаш учун уйига болаларни таклиф қилиб, сўнгра уларни гаровга олгани маълум қилинганди. Туғилган кунга 6 ойлик чақалоқлардан тортиб 15 ёшгача бўлган 23 бола ва бир неча аёл келган. Бир маҳал эркак уйи эшигини қулфлаб, меҳмонларга қурол билан таҳдид қила бошлаган, ташқарида қолган ота-оналарга ўқ узиб, граната улоқтирган.

Босқинчи билан бир неча соатлик музокаралар самара бермаган. Эркак 2001 йилда жазога тортилган қотилликни содир этмаганини бақириб, болаларни қўйиб юборишдан бош тортган. Полиция эркак маст ёки руҳий нобарқарор деган тахминга борган. Шундан кейин уйга бостириб кирилиб, жиноятчи отиб ташланган.

Сурешнинг рафиқаси қочиб кетмоқчи бўлганда, одамлар пайқаб қолиб, унга тош ва ғиштлар улоқтира бошлашган. Полициячилар аёлни ғазабланган одамлар орасидан олиб чиқиб, уни шифохонага етказишган. Бироқ аёл олинган жароҳатлардан 31 январь куни вафот этган.

Полицияда аёл турмуш ўртоғининг қабиҳ режасидан хабардор бўлгани ва ҳаттоки режани амалга оширишда қарашган бўлиши мумкинлиги айтилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонда 23 болани гаровга олган эркак отиб ташланди, унинг рафиқаси тошбўрон қилинди