07:01 / 02.02.2020
2 873

«Amazon» компанияси қиймати триллион доллардан ошди

«Amazon» компанияси қиймати триллион доллардан ошди
2019 йилнинг тўртинчи чораги учун молиявий ҳисоботи чиққанидан сўнг, 31 январь куни бўлиб ўтган савдоларда «Amazon» компанияси жами акциялари қиймати бир триллион доллардан ошди, деб хабар берди «Bloomberg».

Компания акциялари қиймати бир кунда 9,9 фоизга ошди — бу глобал бозорда 2017 йил октябридан бери кузатилган энг катта бир кунлик ўсишдир. Экспертлар компания акциялари ўсишини айнан охирги чоракнинг муваффақиятли якунлагани билан боғлашмоқда.

Хабарга кўра, «Amazon» соф фойда кўрсаткичи ўтган йилнинг охирги уч ойида 3,3 млрд. долларгача ўсган, жами даромади эса 87,4 млрд. долларга етган.
Илгарироқ компания асосчиси ва раҳбари Жефф Безос 15 дақиқада 13 миллиард долларга бойигани ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун: 2019 йилда дунёдаги энг бадавлат 500 инсоннинг жами бойлиги 5,9 трлн. долларни ташкил этган, яъни «беш юзлик» 2018 йилдагига қараганда 25 фоизга ёки 1,2 трлн. долларга бойиган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Amazon» компанияси қиймати триллион доллардан ошди