
Фото: Reuters
Хитойда бир кун ичида янги коронавирусдан 45 киши вафот этди, касалланганлар сони 14380 нафарни ташкил қилмоқда.
Вирус қурбонлари умумий сони 304 кишини ташкил қилмоқда. Касалланганлар 2590 кишига кўпайган. Ўлим билан тугаган барча ҳолатлар вирус тарқалиш ўчоғи ҳисобланган Хубэй провинциясида қайд этилган.
Шунингдек, 137,6 минг киши вирус юқтирганликка гумон қилинмоқда. 328 киши соғайиб кетган.
Бир кун аввал вируснинг қурбонлари сони 259 нафарга етгани, 11791 одам у билан касаллангани маълум қилинганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар