13:02 / 02.02.2020
4 371

Хитойда яна бир хавфли вирус аниқланди. Ҳозирча паррандалар орасида

Хитойда яна бир хавфли вирус аниқланди. Ҳозирча паррандалар орасида
Фото: China Daily CDIC / Reuters
Хитойнинг янги коронавирус тарқалиши ўчоғи ҳисобланган Хубэйга қўшни Хунань провинциясида парранда гриппи H5N1 тарқалиши аниқланди. Бу ҳақда Хитой қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълум қилган.

Вирус Шаоян шаҳридаги парранда фермаларидан бирида аниқланган. Фермада етиштириладиган 7850 дона бройлер-жўжадан 4500 таси касалланган.

Маҳаллий ҳокимият вирус тарқалиши олдини олиш мақсадида қарийб 18 минг паррандани йўқ қилган.
Айни вақтда вируснинг одамга юққани қайд қилинмаган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, одамларнинг A(H5N1) гриппи билан илк касалланиш ҳолатлари 1997 йилда Ҳонгконгда юз берган. Ўшанда ундан 6 киши вафот этган. Вирус 2003 йилда яна ўзида ҳақида маълум қилиб, ундан янги касалланиш ҳолатлари Хитойда ва Ҳонгконгда қайд қилинган. 2003 йилдан 2014 йил майигача 15 та давлат ушбу турдаги гриппга чалиниш бўйича 665 та ҳолат ҳақида маълум қилган, ундан 392 таси ўлим билан тугаган.

Парранда гриппи А(H5N1) вируси келтириб чиқарувчи ўткир юқумли касаллик бўлиб, у қалтираш, тана ҳароратининг кўтарилиши, мушак, бош ва томоқдаги оғриқлар билан бошланади. Беморнинг аҳволи кескин ёмонлашади. 2-3 кундан кейин қон аралаш ҳўл йўтал, нафас сиқиш бошланади. Касаллик буйрак, жигар ва мияни зарарлаши мумкин. Ушбу турдаги грипп жуда тажовузкорлиги ва ўлимга олиб келиши даражаси юқорилиги билан ажралиб туради.

Ушбу грипп касалланган тирик ёки ўлик парранда билан таъсирлашганда юқади. Шунингдек, касалликка чалинишга етарлича термик ишлов берилмаган касал парранданинг гўшти ёки тухумини истеъмол қилиш олиб келиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда яна бир хавфли вирус аниқланди. Ҳозирча паррандалар орасида