12:11 / 02.02.2020
3 453

Пекин аэропортида ўзбекистонлик уч талаба қолиб кетгани хабар қилинди

Пекин аэропортида ўзбекистонлик уч талаба қолиб кетгани хабар қилинди
Пекин аэропортида уч нафар ўзбекистонлик талаба қолиб кетгани хабар қилинди.

«Ҳозир менга Хитойдан талабалар чиқишди. Улар 3 киши. Хабар беришларича Пекин-Стамбул-Тошкент йўналиши бўйича самолётга билет олишган, аммо рейс қолдирилган ва талабаларга пуллари ҳам қайтариб берилмаган. Хозир 3 нафар юртдошимиз Пекин аэропортида пулсиз, умидсиз аҳволда ўтиришибди. Булар:

1. Ҳакимов Улуғбек
2. Шафоатов Рустам
3. Ғаффорова Наргиза
(Бошқа барча расмий маълумотларни ТИВ вакилларига тақдим қилишим мумкин)

Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазирлиги, Хитойдаги элчихона вакилларидан илтимос қилиб қоламиз, ушбу талабаларга ёрдам беринг. Хитойдаги бошқа юртдошларимиздан ҳам илтимос қилиб қоламан, болалар жуда тушкун кайфиятда. Ҳали улар жуда ёш, ораларида қиз бола ҳам бор. Эътиборсиз, тақдир қўлига қолиб кетишмасин», — дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пекин аэропортида ўзбекистонлик уч талаба қолиб кетгани хабар қилинди