date
views 3 149

Сомалида чигиртка ёпирилиши сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Сомалида чигиртка ёпирилиши сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Фото: Reuters
Сомали қишлоқ хўжалиги вазирлиги мамлакат ҳудудига чигиртка ёпирилиши сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилди.
Бу ҳақда BBC News нашри хабар берди.

БМТ маълумотларига кўра, жорий йилда Сомали ва Эфиопия 25 йил ичидаги энг катта кўламдаги чигиртка ёпирилишига тўқнаш келди. Чигиртка аввалроқ ушбу ҳудудларга тушган кучли ёмғирлардан кейин кўпайиб кетган. Муаммони апрелдаги ҳосил теримигача ҳал қилишга улгурмай қолиниши хавотири мавжуд.

Бу орада чигирткалар Кениягача етиб борган. Бу ердаги вазият охирги 70 йил ичидаги энг оғири бўлмоқда. Ҳозирда чигирткаларни йўқ қилиш учун инсектицидлар сепишга бор-йўғи 5 та самолёт жалб этилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сомалида чигиртка ёпирилиши сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинди