06:00 / 03.02.2020
2 902

Қирғизистон Ухандан 18 нафар фуқаросини эвакуация қилди

Қирғизистон Ухандан 18 нафар фуқаросини эвакуация қилди
Фото: Reuters
Қирғизистон янги коронавирус тарқалиши ўчоғи ҳисобланган Ухань шаҳридан 18 фуқаросини эвакуация қилди.
Бу ҳақда республиканинг соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Ухандаги қирғизистонликлар 2 февралда Қозоғистон кўмагида дастлаб Нур-Султонга келтирилган, у ердан эса махсус самолётда Бишкекка етказилган.

Таъкидланишича, барча келтирилганлар аэропортда тегишли текширувдан ўказилиб, Бишкек ташқарисида жойлашган шифохонанинг юқумли касалликлар бўлимига карантинга жойлаштирилган.

Шифохона инфекцион хавфсизликнинг барча шартларига жавоб беради ва зарур лаборатория ҳамда даволаш қурилмалари, малакали тиббий ходимлар билан таъминланган. Эвакуация қилинган фуқаролар қўшимча текширувдан ўтказилади.
Хабарда таъкидланишича, карантин вақтида Ухандан келтирилганлар билан фақат тиббий ходимлар мулоқотда бўлади.

Охирги маълумотларга кўра, Хитойда вирусдан вафот этганлар сони 304 нафарни, касалланганлар эса 14,4 минг кишини ташкил қилмоқда. Шунингдек, дунёнинг 20 та давлатида қарийб 100 киши вирусга чалинган. ЖССТ коронавирус тарқалишини халқаро даражадаги фавқулодда ҳолат деб тан олган.

Аввалроқ таъкидланганидек, Ўзбекистон 4-5 февраль кунлари махсус чартер рейслар орқали Хитой ҳудудидаги, шу жумладан, хавфли коронавирус тарқалган Ухандаги фуқароларини эвакуация қилишни режалаштирмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистон Ухандан 18 нафар фуқаросини эвакуация қилди