09:52 / 03.02.2020
3 393

Токиода бир дона балиқ 1.8 миллион долларга сотилди

Токиода бир дона балиқ 1.8 миллион долларга сотилди
Токиодаги анъанавий балиқ аукционида 278 кглик кўк тунец балиғи 193,2 млн иенга (1,8 млн доллар) сотилди. Бу ҳақда NHK нашрига асосланиб Ekologuz канали маълум қилди.

Аукцион анъанавий равишда январь бошида Токио бўғози яқинидаги Тоесу туманидаги дунёдаги энг йирик балиқ бозорларидан бирида ўтказилади. Ушбу турдаги балиқ учун энг юқори нархни қаторасига иккинчи йил Sushi Zanmai суши ресторанлари тармоғига эгалик қилувчи Kiyomura компанияси таклиф қилди. 2018 йилда ҳам ушбу компания кўк тунец учун 333,6 млн иен (3 млн доллар) тўлаганди.

Компания эгаси Киеси Кимура ўз мижозларини мазали тунец билан меҳмон қилиш учун пулни аяб ўтирмайди. Кимура ушбу аукционда мунтазам иштирок этиб, энг юқори нархларни таклиф қилиб келади. Аукционда сотилган балиқни тутган 57 ёшли эркакнинг айтишича, бундай овни ҳар бир балиқчи орзу қилади.

Бутунжаҳон ёввойи табиат жамғармаси сайтида кўрсатилишича, кўк тунец йўқ бўлиб кетиш ёқасида турган тур ҳисобланади. Ушбу турдаги катта ёшли балиқ узунлиги 3 метргача, оғирлиги эса 680 кг.гача етиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Токиода бир дона балиқ 1.8 миллион долларга сотилди