Фото: AFP
ОИТСга ва гриппга қарши дори воситалари 2019-nCoV коронавирусига чалинган беморни даволашда самара берган. Бу ҳақда Таиланд соғлиқни сақлаш вазири баёнотига таяниб South China Morning Post нашри хабар берди.
71 ёшли хитойлик аёл Бангкокдаги Рачавити шифохонасига янги турдаги зотилжамнинг оғир аломатлари билан тушган. Шифокорлар аёлни даволаш учун гриппга қарши восита “Осельтамивир” ва ОИТСга қарши восита “Лопинавир / Ритонавир”ни қўллашган. “Осельтамивир”, хусусан, Яқин Шарқ респиратор синдроми MERS’ни даволашда қўлланган.
Дори воситалари қўллангандан 48 соат ўтгач коронавирусга текширув аёлда вирус йўқлигини кўрсатган.
Энди Тайланд соғлиқни сақлаш вазирлиги олинган маълумотларни тасдиқлаш учун тадқиқотнинг қўшимча натижаларини кутмоқда.
Айни вақтда Таиландда коронавирус 19 кишида аниқланган, соғайиб кетганлар сони 8 нафарга етди. Яна 382 киши вирусга чалинганлик гумони билан кузатув остида қолмоқда.
Аввалроқ Шанхай фармакология институти ва Ухань вирусология институти олимлари Хитой табобатида қўлланувчи Shuanghuanglian Koufuye номли дори янги коронавирусни тўхтата олишини аниқлашгани маълум қилинганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Путиннинг навбатдаги олти йиллик бошқаруви Россия ва дунёга нима олиб келади?