
Фото: «Facebook»
«Argumenti.ru» ёзишича, Эрон Теҳрон яқинида уриб туширилган самолёт қурбонлари оилаларига таклиф этаётган бадал пули Украина президенти Владимир Зеленскийни қониқтирмади. Унинг назарида таклиф этилаётган маблағ кам, шу боис Киев каттароғини ундиришга ҳаракат қилади.
Эрон «Украина халқаро авиалиниялари»га қарашли «Boeing 737» самолёти ҳалокатидан қурбон бўлганларнинг оилаларига 80 минг доллардан беришга рози бўлганди.
Бортида 176 киши бўлган Украина самолёти Эрон ракеталари билан уриб туширилгани ҳақида хабар бергандик. Ҳалокат оқибатида самолётдаги биронта инсон омон қолмаганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар