
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков патриарх Кирилл томонидан таклиф этилган Конституцияда Худони эслаш ғояси ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
"Кремлда бу масала комиссия доирасида кўриб чиқилмоқда. Биласиз, комиссия таркиби жуда кенг. У ерда турли фикрдаги инсонлар бор. Бу таклиф ҳам комиссия аъзолари томонидан муҳокама қилинади", деди Песков.
Ўтган ҳафтада Москва ва Бутунроссия патриархи Кирилл мамлакат Конституцияси муқаддимасида Худо номи эсланиши ҳақида таклиф берганди. У ўз сўзини изоҳларкан, Россия аҳолисининг аксарият қисми Худо олий зот эканини тан олишини айтиб ўтганди.
Россия Конституцион қонунчилик қўмитаси раиси Андрей Клишаснинг таъкидлашича, Конституцияга ўзгартиш киритиш комиссияси ҳайъати бу таклифни ҳам кўриб чиқади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар