10:53 / 04.02.2020
3 426

Коронавирус: Хитойда қурбонлар сони 425 кишига етди

Коронавирус: Хитойда қурбонлар сони 425 кишига етди
Фото: «Xinhua»
Бугун, 4 февраль куни олинган маълумотга кўра, Хитойда коронавирус қўзғаган пневмония оқибатида қурбон бўлганлар сони 425 кишига етди. Бу ҳақда «Argumenti.ru» ХХР соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси маълумотига асосланиб хабар берди.

Кеча, 3 февраль куни Хитойда коронавирус қурбонлари сони 361 кишига етганди.
Пневмония билан касалланганлар жами сони 20438 кишини ташкил этмоқда. Маълум қилинишича, ҳозир 2788 кишининг аҳволи оғир, 632 нафар тузалган беморга эса уйига жавоб берилган.

Охирги суткаларда мутахассислар яна 3235 нафар касални аниқлашди. Айни пайтда Хитойда яна 23214 нафар беморда айнан коронавируснинг янги тури борлиги гумон қилинмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус: Хитойда қурбонлар сони 425 кишига етди