date
views 3 646

Коронавирус билан касалланган аёл соғлом болани дунёга келтирди

Коронавирус билан касалланган аёл соғлом болани дунёга келтирди
Фото: «ecns.cn»
Хитойнинг Хэйлунцзян провинцияси Харбин шаҳар шифохонасида коронавирусни юқтирган аёл соғлом қизалоқни дунёга келтирди, дея хабар берди маҳаллий «ECNS» янгиликлар портали.

Аёл ҳомиладорликнинг 38-ҳафтасида бўлган. Беморнинг аҳволи жуда тез ёмонлашаётгани сабабли шифокорлар Кесар кесишни амалга оширишга қарор қилган. Натижада вазни 3,05 кило келадиган қизалоқ дунёга келди. Гўдак туғилгандан сўнг карантинга жойланди. Икки марталаб олинган таҳлиллар ҳам мурғак гўдакда коронавирус йўқлигини кўрсатди.

Айни вақтда она-боланинг соғлиги «барқарор яхши» дея баҳоланмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирус туфайли 425 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди, қарийб 20 мингдан ортиқ киши зарарланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус билан касалланган аёл соғлом болани дунёга келтирди