14:32 / 04.02.2020
3 118

Россиялик 16 миллиардер бир ой ичида 8 млрд доллар йўқотди

Россиялик 16 миллиардер бир ой ичида 8 млрд доллар йўқотди
Фото: Петр Ковалев/ТАСС
Bloomberg’нинг “Миллиардерлар индекси”га кирувчи 16 россиялик миллиардер бир ой ичида 8 млрд доллар йўқотди. Шу билан бирга рўйхатдан ўрин олган 7 нафар россикликнинг бойлиги умумий ҳисобда 2,7 млрд долларга кўпайган.

Бундай маълумотларни 2012 йилдан бери “Миллиардерлар индекси”ни эълон қилиб келувчи Bloomberg ахборот агентлиги келтириб ўтди. Ушбу рўйхатдан умумий ҳисобда дунёнинг энг бой 500 кишиси ўрин олади.

7 россиялик миллиардер жорий йил бошидан ўз бойлигини янада оширишга муваффақ бўлган: Владимир Потаниннинг активлари 1,44 млрд долларга, Вагит Алекперов - 600 млн доллар, Виктор Рашников - 247 млн доллар, Леонид Федун - 237 млн доллар, Сулейман Керимов - 145 млн доллар, Андрей Гуриевники 38,9 млн долларга ва Виктор Вексельбергники 22,5 млн долларга кўпайган.

Россиянинг 16 миллиардеридан энг кўп йўқотишларга Леонид Михельсон учраган – 2,46 млрд доллар. Ундан ташқари, Геннадий Тимченконинг активлари 1,96 млрд долларга, Андрей Мельниченконики 1,52 млрд долларга, Алексей Мордашовники 976 млн долларга ва Алишер Умоновники 698 млн долларга камайган.

Рўйхатнинг етакчи учлигини Amazon раҳбари Жефф Безос 124 млрд доллар, Билл Гейтс 116 млрд доллар ва Бернар Арно 97,4 млрд доллар билан эгалламоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиялик 16 миллиардер бир ой ичида 8 млрд доллар йўқотди