date
views 5 018

Россия авиакомпанияси Хитойда ўзбекларни бортга чиқармади

Россия авиакомпанияси Хитойда ўзбекларни бортга чиқармади
Жанжалнинг марказида Россиянинг "Уральские авиалинии" авиакомпанияси. Хитойнинг Сиан-Сянян аэропортида авиакомпания вакиллари МДҲнинг 70 га яқин фуқароларига Екатеринбургга парвоз қилишларига рухсат беришдан бош тортишди. Улар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор эди, деб ёзади "Коммерсант" газетаси.

Самолётга чиқолмаган йўловчиларга авиакомпания вакиллари жой етишмаслиги билан изоҳлади. Бироқ, гувоҳларнинг сўзларига кўра, самолётга ўнлаб киши: фақат русларни киргизишган.

Ўзбекистонликлардан ташқари Арманистон, Белорусь, Қозоғистон, Молдова, Тожикистон давлатларининг фуқаролари ҳам қўлида чиптаси бўлса-да, самолётга қўйилмаган.

Фуқаролик ёрдами қўмитаси раиси, "Мемориал" инсон ҳуқуқлари маркази бошқармаси аъзоси Светлана Ганнушкина МДҲ давлатлари фуқароларининг "Уральские авиалинии" авиакомпанияси самолётига чиқарилмаганини “даҳшатли ҳолат” деб баҳолади. "Шу билан бирга, Хитойдан келаётган бу фуқаролар бундан олдин Россияда ишлаган".
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия авиакомпанияси Хитойда ўзбекларни бортга чиқармади