10:57 / 05.02.2020
4 268

Томскдаги ёнғин сабабчиси бўлган хитойлик аёл қамоққа олинди (фото)

Томскдаги ёнғин сабабчиси бўлган хитойлик аёл қамоққа олинди (фото)
Томскдаги фожиа сабабчиси дея гумонланаётган “Грин Вуд” фирмаси директори, Хитой фуқароси Сунъ Анъни эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Интерфакс нашрининг хабар беришича, айни вақтда Хитойлик тадбиркор аёлнинг адвокатлари судга мурожаат қилишган.

Аввалроқ, Хитой фирмаси директорига Россия Федерацияси жиноят Кодексининг 109 моддаси 3-қисми билан (эҳтиётсизлик оқибатида икки ёки ундан кўпроқ шахсларнинг ўлимига сабаб бўлиш) жиноят иши қўзғатилган ва қидирувга берилган эди.

Фото: Дмитрий Кандинский / vtomske.ru
Гумонланувчини 25 январь куни Томск шаҳридаги меҳмонхоналарнинг бирида ушланган ва 27 январдан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Шу йилнинг 21 январь куни Россиянинг Томск вилояти Аcинск туманига қарашли Причулимск аҳоли манзилгоҳида содир бўлган ёнғинда 12 киши ҳалок бўлган эди.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг минтақавий бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, ёнғинни ўчиришга Россия ФВВ томонидан 6 та техника ва 19 ўт ўчирувчи жалб қилинган.

Маълумотларга кўра, уларнинг 11 нафари шу аҳоли манзилгоҳидаги ёғоч ишлаб чиқариш заводида ишлаб келган ўзбекистонлик экани аниқланган. Яна бир марҳума аёл эса Россия фуқароси эди. Шунингдек, бир неча кун ўтиб, вафот этганларнинг барчасини шахси аниқланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кўрсатмасига асосан ёнғин сабабларини ўрганиш, жабрланганлар ва ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш мақсадида Ҳукумат комиссияси тузилди.

Комиссия саъй-ҳаракатлари билан, Томск вилоятида содир бўлган ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлардан 11 нафарининг жасади ва фожиада тирик қолган 2 нафар шахс ҳам Ўзбекистонга олиб келинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Томскдаги ёнғин сабабчиси бўлган хитойлик аёл қамоққа олинди (фото)