date
views 6 679

Президент ўзбекларни ҳақорат қилганмиди? (видео)

Президент ўзбекларни ҳақорат қилганмиди? (видео)
Амир Темур ёки Темурланг?
Ўзбекистон миллий қаҳрамонга айлантирган Амир Темурни кўплаб халқлар Темурланг ёки Тамерлан, деб аташади.
Асли форсча бу калима саркарданинг ногиронлигига нисбат беради. Айрим мамлакатларда уни Тамерлан деб аташса-да, бу билан одамлар саркардани ҳақорат қилишни назарда тутишмайди.

Бироқ Афғонистонда ўзбекларнинг тарихий аждодларини қандай аташ ўта нозик масала. Афғонистон президенти Ашраф Ғани ёшлар билан учрашувда ўз мамлакати сув таъминоти тизимини Амир Темур вайрон этганини урғуларкан, уни Темурланг деб атади. Бу эса мамлакатнинг кўп миллионли ўзбеклари орасида норозиликка сабаб бўлмоқда.

Афғонистонлик ўзбеклар Президент Ғани ўзбек миллатидан кечирим сўраб чиқиши керак, деб талаб қилмоқдалар. Афғонистон давлат раҳбари ҳақиқатан ҳам ўзбекларнинг аждодини ҳақорат қилдими? Амир Темур ҳақида айтилган битта сўз Афғонистондаги вазиятни издан чиқариб юбориши мумкинми?

Ҳозир вазият қандай? Президент ўзбеклардан узр сўрадими?
Видео лавҳамизни кўринг:

Кобулдаги Президенти саройи - Арг (Арк) баёнот чиқаришга мажбур бўлди ва Ашраф Ғани ўзбекларни ёки уларнинг аждодини ҳақорат қилиш мақсадида бу гапни айтмаганини урғулади. Амир Темур номини унинг форсча лақаби орқали қабул қилган дунёдаги кўплаб халқлар уни Темурланг, Тамерлан, Тамбурлейн, Оқсоқ Темур деб аташади.

Бироқ унинг ногиронлигини назарда тутувчи форсча "ланг" ёки "оқсоқ" калимасини ҳам исмига қўшиб айтиш, кўплаб ўзбеклар учун ҳақоратли жаранглаши мумкин. Айниқса, узоқ йиллар ўзаро урушган ва бугун ўз халқини бирлаштириш мақсадини айтаётган кўп миллатли Афғонистонда миллий масала ҳассос.

Афғонистон шимолидаги 8 вилоятда тахминан 4-6 миллион атрофида ўзбеклар яшаши айтилади.
Афғонистондаги ўзбеклар бугун у ерда ўз тилларини расмий тил даражасига кўтаришди ва машҳур аждодлари хотирасини тарихий китоблар ҳамда ўқув дарсликларига киритишга интилмоқдалар.

Ҳатто Ўзбекистон устини очиб, ташлаб кетган Алишер Навоий қабрини ёпиш учун Афғонистон ўзбеклари пул йиғиб, мақбара қурдиришган.
Афғонистон ҳукумати ҳам ҳозирда Ўзбекистон билан муносабатларини яхшилашга интилмоқда. Бу ўринда эса Афғон ҳукумати кўп миллионли ўз ўзбеклари ишончини қозониши лозим.

Ишончни тиклаш учун Афғонистонда ўзбек тили ва маданияти ривожланишига шароит яратиш, у ерда яшаб ўтган ўзбеклар хотираси ҳамда меросига ҳурмат бажо келтириш муҳим ўрин тутади.

Президент Ашраф Ғанидан бугун ўзбеклар нима талаб қилишмоқда?

Манба: bbc.com
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Президент ўзбекларни ҳақорат қилганмиди? (видео)