date
views 2 766

Қозоғистон коронавирусга қарши курашиш учун 9,2 миллион доллар ажратди

Қозоғистон коронавирусга қарши курашиш учун 9,2 миллион доллар ажратди
Фото: «Ktk.kz»
Қозоғистон коронавирус тарқалишига қарши курашиш учун 3,5 миллиард тенге (9,2 миллион доллар) ажратди, дея хабар берди республика молия вазири Алихон Смаилов. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб "Хабар" нашри маълум қилди.

Аввалроқ республика бош вазир ўринбосари Бердибек Сапарбаев Қозоғистон ҳукумати коронавирус инфекциясига қарши ҳимоя воситаларини харид қилиш учун 1,5 миллиард тенге (3,9 миллион доллар) ажратганини маълум қилганди.

«3,5 миллиард тенге ажратилди», — дейди Смаилов журналистларга берган интервьюсида. Унинг изоҳлашича, бунга ХХРдан республика фуқароларини эвакуация қилиш, дори-дармонлар, тепловизорлар ва бошқа асбоб-ускуналарни харид қилиш харажатлари ҳам киради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон коронавирусга қарши курашиш учун 9,2 миллион доллар ажратди