
Атлантика океанига қарашли Кабо-Верде судида Россия денгизчилари кокаин контрабандаси билан шуғуллангани учун 13 йилдан 18 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Прокурор судда Кабо-Вердеда бир йил олдин 9,5 тонна кокаинни олиб ўтиш пайтида қўлга олинган россиялик денгизчиларни 13 йилдан 18 йилгача озодликдан маҳрум қилишни талаб қилди. 11 нафар россиялик денгизчиларга нисбатан гиёҳванд моддалар контрабандаси ва уюшган жиноятчилик тўдасида иштирок этганликда айбланмоқда. 27 январь куни бошланган Праядаги суд муҳокамасида россияликларни ўз давлати томонидан ёлланган маҳаллий адвокатлар ҳимоя қилмоқда. 75 ёшли кема капитани учун энг узоқ муддат — 18 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси сўралган, деб хабар беради РИА Новости AFPга асосланиб. Прокурор қолган денгизчиларга мартабасига қараб 13 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этишга қарор килишларини талаб қилди.
Айблов хулосасига кўра, экипаж аъзолари онгли равишда ҳаракатланган. Тажрибали денгизчилар қандай турдаги юкларни ташишларини билмасдан шартномалар туза олмайдилар. Бундан ташқари, айбловда аниқландики, кемада GPSнинг ишламаслиги денгизчиларга олдиндан маълум бўлган.
Русларнинг ҳимоячисига кўра, денгизчилар бу воқеаларга мавжуд вазиятларга боғлиқ бўлмаган ҳолда жалб қилинган. “Уларни юк кемасига яшаш учун пул ишлашга ёллашган, кейин эса улар гиёҳванд моддаларни ташишга мажбур бўлишган”, — дейди адвокат. Беш кунлик муҳокама тугаганидан кейин суд жараёнининг биринчи босқичи амалга ошди. Кабо-Вердедаги Россия элчихонасидан ТАССга хабар беришларича, яқин душанбада суд ўз хулосасини ишлаб чиқишга киришади. Ҳукм 28 февралда эълон қилинади. Ҳозирда рус денгизчилари ўзларини айбдор деб тан олишмаяпти.
— Денгизчилар оилаларига уларга қўйилган айбловни шу ҳафта бошида уюшган жиноий уюшмада иштирок этиш тўғрисидаги моддага биноан айбловни олиб ташлашга эришиш режалаштирилган. Агар айбловни моддани ўзи билан олиб ташлашни иложи бўлганда эди уларни кичикрок жазо кутарди, — дейди Россия Давлат Думаси депутати Алексей Веллер.
Шунингдек, денгизчиларнинг сўзларига кўра, кемадаги қоплар очиқ денгизга иккита қайиққа юкланган. Яқинрокда учинчи қайик турарди, лекин у яқин келмади, аммо бизнинг денгизчиларимизни тасдиқлашича, у ерда қуролланган одамлар бор эди, — дейди RT. Кузатилган ҳужжатларда “ҳеч қанақа кокаин ҳақида гап йўқ”. Яна Веллернинг қўшимча қилишича, иккита испания ва мексикалик бошлиқлар Кабо-Верделик маъмурлар томонидан аниқланиб, халқаро қидирувга берилди.
Ўтган йили денгизчилар тақдири Москвада Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва унинг Кабо-Верде шаҳридаги ҳамкасби билан учрашувида муҳокама қилган эди. Шундан сўнг, россияликлар ўз ватанларида жазони муддатини ўташлари мумкинми, деган савол туғилган эди.
— Мен Россияга ҳам тегишли бўлган шу позицияда ҳаракат қилишда давом этишимиз керак, деб ўйлайман. Биз суд қарорини кутамиз ва шунга қараб кейинги қадамлар аниқланади, — деди Веллер.
16 январ куни маълум бўлди-ки, ҳибсга олинган денгизчилардан бири Сергей Животов узоқ давом этган касалликдан кейин Праядаги шифохонада вафот этди. Бу ESER экипажи аъзолари ичидаги иккинчи ўлим ҳисобланади. 2019 йил 30 январда кема капитани катта ёрдамчисининг ўлгани муносабати билан кема Прая портига киради ва оқибатда ушлаб қолинади. Кема бортида кокаин юкланган қоплар борлиги ҳақида Кабо-Верде мамуриятига Европа Иттифоқидаги гиёҳвандликка қарши курашиш фаолиятини мувофиқлаштирувчи МАОC (N) маркази хабар берган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар