Хитойлик олимлар абидол ва дарунавир дори воситаларининг биргаликда қўлланиши лаборатория тажрибаларида янги коронавирусни тўхтатиши мумкинлигини маълум қилишди.
Бу ҳақда хитойлик эпидемиолог олим Ли Ланьцзюань маълум қилди. Унинг айтишича, абидол ва дарунавир дори воситалари шунингдек Чжэцзян провинциясида коронавирусга чалинганларни даволашда қўлланган.
Олимнинг таъкидлашича, ҳозирда вирусга қарши қўлланаётган ОИВдан дори воситаси унча самарали эмас ва иккиламчи оқибатларга олиб келади. У абидол ва дарунавирни вирусга қарши қўллашни Саломатлик бўйича миллий комиссияга тавсия қилишини айтган.
Ли ушбу дориларни коронавирусга фақатгина шифокорлар кўрсатмаси билангина қўллаш кераклигини қўшимча қилиб ўтган.
Абидол вирусларга қарши, дарунавир эса ОИВ/ОИТСда қўлланувчи ретровирусга қарши дори воситаси ҳисобланади.
Аввалроқ Таиландда ОИТСга қарши «Лопинавир / Ритонавир» ва гриппга қарши «Осельтамивир» дори воситаларининг биргаликда қўлланиши коронавирусга чалинган беморни даволашда самара бергани маълум қилинганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади