
Аввалроқ фонд коронавируснинг Хитой ва Африка мамлакатларида тарқалишининг олдини олиш учун 10 миллион доллар ажратиши маълум қилинганди.
Microsoft компанияси асосчиси, миллиардер Билл Гейтс ва унинг турмуш ўртоғи Мелинда Гейтс фонди (Bill & Melinda Gates Foundation) коронавирус тарқалишига қарши курашиш учун 100 миллион долларгача маблағ ажратади. Бу ҳақда сайт фондида хабар қилинди.
Аввалроқ фонд коронавируснинг Хитой ва Африка мамлакатларида тарқалишининг олдини олиш учун 10 миллион доллар ажратиши маълум қилинганди.
"Бугун Билл ва Мелинда Гейтс фонди 2019-nCoV янги коронавирусига қарши глобал кураш учун зудлик билан 100 миллион долларгача ажратишини эълон қилди", - дейилади баёнотда.
Қайд этилишича, фонд коронавирус юқтирган инсонларни "текшириш, изоляция қилиш ва даволаш ишларини тезлаштириш ҳамда касаллик тарқалишининг олдини олиш учун 20 миллион долларгача" ажратади. Маблағлар Хитой ва касаллик аниқланган бошқа давлатларнинг соғлиқни сақлаш органларига тақдим этилади.
Бундан ташқари, Африка ва Жанубий Осиёдаги муҳтож аҳолини ҳимоя қилиш учун 20 миллион долларгача маблағ ажратилади.
Яна 60 миллион долларгача маблағ 2019-nCoV коронавирусини даволаш ва диагностика қилиш бўйича ишланмалар ва вакциналарни синовдан ўтказишга ажратилади.
Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирус юқтирганлар сони 24,3 минг кишидан ошиб кетган, 490 киши вафот этган, Ҳонгконгда бир киши вафот этган. Дунёнинг бошқа давлатларида 170дан ортиқ киши касалликка чалинган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар