16:50 / 06.02.2020
3 191

Коронавирус қурбонлари сони 565 кишига етди

Коронавирус қурбонлари сони 565 кишига етди
Фото: AP
Хитойда тарқалган коронавирусдан вафот этганлар сони 565 кишига етди, деб хабар бермоқда «РБК» South China Morning Post’га таяниб.
Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссияси маълумотларига кўра, Хитойнинг ўзида 563 киши вафот этган, яъни кечагидан 70 кишига кўпдир. Мамлакат ҳудудидан ташқарига янги қурбонлар йўқ. Аввалроқ Гонконгда ҳам ва Филлипинда ҳам бир киши вафот этгани хабар берилган эди.

Қайд этилишича, дунё бўйлаб коронавирусдан касалланганлар сони 28 минг кишидан ошиб кетди. Бунда беморларнинг 911 нафари тузалиб кетган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2019-nCoV вирусига қарши таъсир кўрсата оладиган дори воситалари ҳозирча мавжуд эмаслиги, лекин касалликка чалинганларнинг кўп қисми ундан вафот этмай, улар муолажалар ёрдамида шифо топаётганини маълум қилганди. Хитойнинг етакчи эпидемиологи Ли Ланьцзюань бошчилигидаги тадқиқотчилар гуруҳи коронавирусга қарши курашда ютуққа эришганини эълон қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус қурбонлари сони 565 кишига етди