date
views 4 226

33 ёшли россиялик аёл 11-фарзандини дунёга келтирди (видео)

33 ёшли россиялик аёл 11-фарзандини дунёга келтирди (видео)
Москва вилоятида 11-фарзандини дунёга келтирган 33 ёшли аёлнинг фуқаровий эри РЕН ТВ мухбирларига оиласи ҳақида гапириб берди.
Отанинг сўзларига кўра, у туғилган қизини фақат туғруқхона деразасидан кўрган холос.

Журналистларнинг суҳбатдоши, у бахтли эканлигини ва меросхўрлар унга келажакда ёрдам беришига умид билдиришини айтди:
"Бу нормал ҳолат. Ҳеч нарса мени безовта қилмайди. Ишлаяпман, қўлларим бор, оёғим бут, кўзларим бор, менга бошқа ҳеч нарса керак эмас. Отанинг айтишича, оилада эгизаклар йўқ. Ҳар доим битта бола дунёга келган. Ўғил фарзандлар бокс билан шуғулланишади ва ука-сингилларига қараб ота-онасига ёрдам беришади".

Ота 2 кун иш 2 кун дам жадвалида ишлайди. Шунингдек, ўз хўжалигида эчки, қўй ва паррандалар борлигини ҳам айтди. Унинг хотини ишламайди ва фақат оиладаги фарзандлар тарбияси билан шуғулланади.

Бундан ташқари, кўп болали онанинг сўзларига кўра, уларнинг оиласидаги бахт моддий муаммолар ва фуқаровий эрининг Россия фуқаролигини олиши билан боғлиқ.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 33 ёшли россиялик аёл 11-фарзандини дунёга келтирди (видео)