date

Роналду: Болалигимда 35 ёшда балиқ овлаб юрсам керак деб ўйлардим

Роналду: Болалигимда 35 ёшда балиқ овлаб юрсам керак деб ўйлардим
Фото: Yandex Photos
«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду болалигида 35 ёшда ўзини қандай тасаввур қилганини айтди.
«Болалигимда 35 ёшимда Мадейрада балиқ овлаб юрсам керак деб ўйлардим. Бироқ қиммат қармоқда эмас, бармоққа ўралган ип орқали.

Бу каби клубларда ўйнаш ва мана шу совринларга эга чиқиш хаёлимга ҳам келмаган.
Чемпионлар Лигасидаги олтинчи финалда қатнашишга ишонаман. «Ювентус»да эканим менга бу совринни яна бир бор қўлга киритиш имкониятини яратади. Бу қийин мусобақа эканини биламиз, бироқ бизда яхши жамоа бор
», — дейди Роналду.

Эслатиб ўтамиз, Роналду 5 февраль куни 35 ёшни қарши олди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Роналду: Болалигимда 35 ёшда балиқ овлаб юрсам керак деб ўйлардим