10:50 / 07.02.2020
3 993

Коронавирусдан бир кун ичида 73 киши вафот этди

Коронавирусдан бир кун ичида 73 киши вафот этди
Фото: EPA-EFE/YFC CHINA OUT
Хитойда коронавирусдан бир кун ичида 73 киши вафот этди, 3,1 мингдан кўпроқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди.
Вирусдан вафот этганларнинг умумий сони 636 нафарга етди. Ундан 31161 та касалланиш ҳолати қайд қилинган, 4281 киши оғир аҳволда қолмоқда, 1540 киши соғайиб кетган.

Хитойнинг махсус маъмурий ҳудудлари ҳисобланган Ҳонгконгда коронавирусдан 24 та, Макаода 10 та ва Тайванда 16 та касалланиш ҳолати қайд этилган.
South China Morning Post нашрининг хабар беришича, Пекинда ва Осиёнинг бошқа давлатларида 158 киши, Европада 28 киши, Шимолий Америкада 16 киши, Австралияда 14 киши ва дунёнинг бошқа ҳудудларида 7 киши коронавирусга чалинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирусдан бир кун ичида 73 киши вафот этди