date
views 2 755

Японияда тўхтатилган кемада коронавирус билан чалинганларнинг сони 61 нафарга етди

Японияда тўхтатилган кемада коронавирус билан чалинганларнинг сони 61 нафарга етди
Япониянинг Йокогама шаҳри яқинида карантинга тушган "Diamond Princess" круиз кемасида коронавирусни юқтирганлар сони 61 нафарга етди. Бу ҳақда Япония соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарининг баёнотига таяниб, NHK хабар берди деб ёзади Sof.uz нашри.

Кема бортидаги ташхис, яна 41 нафар одамда вирус борлиги тасдиқланган. Улар орасида 21 япониялик, 8 нафар америкалик, 5 нафар австралиялик ва 5 канадалик, битта Aргентина ва битта Британия фуқароси бор.
Кема бортида жами 2666 йўловчи ва 1045 экипаж аъзоси бор. Лайнердаги карантин 20 февралгача давом этиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Японияда тўхтатилган кемада коронавирус билан чалинганларнинг сони 61 нафарга етди