19:39 / 07.02.2020
3 320

Гонконглик олимлар коронавирусни 40 дақиқада аниқлайдиган ускуна ихтиро қилди

Гонконглик олимлар коронавирусни 40 дақиқада аниқлайдиган ускуна ихтиро қилди
Фото: «РИА Новости»
Гонконг фан ва техника университети тадқиқотчилари коронавирусни қисқа вақт ичида аниқловчи қурилма ихтиро қилди, деб хабар берди «РБК»га таяниб Дарё нашри.
«Микросуюқ чипларнинг янги технологияси туфайли қурилма коронавирусни 40 дақиқада аниқлай олади», — дейилади хабарда.

Таққослаш учун, ҳозирда коронавирусни аниқлаш учун ишлатилаётган технология бу жараён учун 1,5 соатдан 3 соатгача вақт сарфлайди.
Янги ускунанинг ишлаш тартиби бурун бўшлиғидан олинган намунани текширишга қаратилган.

Ҳар бир қурилма микрофлюид портатив PCR анализатори, дастлабки қайта ишлаш блоки, биотест чипи ва коронавирус нуклеин кислоталарини аниқлаш учун янги тўпламлар билан жиҳозланган. Бунда ускуна бир вақтнинг ўзида саккизта намунани текшира олади.

Аввалроқ Хитой ҳукумати коронавирусга даво топилганини маълум қилган эди. Ухань шаҳридаги вирусология институти 2016 йилдаёқ Американинг Gilead Sciences биотехнологик компанияси томонидан яратилган «Ремдизивир»га патент олиш учун талабнома киритди.
Маълумот учун, Хитойда коронавирусдан вафот этганлар сони 636 кишига етди. Мамлакатда умумий ҳисобда 31 161 та касалланиш ҳолати қайд этилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Гонконглик олимлар коронавирусни 40 дақиқада аниқлайдиган ускуна ихтиро қилди