Панголин Хитойдаги коронавирус инфекциясининг эҳтимолий тарқатувчиси бўлиши мумкин. Бу ҳақда Аниқ.уз "Интерфакс"га асосланиб хабар қилди.
Хитой олимлари панголин янги коронавирус геномининг кетма-кетлиги бемор одам коронавирусининг геномига 99% ўхшаш эканлигини аниқладилар.
Панголинлар - Осиё ва Африкада кенг тарқалган зирҳли сут эмизувчи ҳайвон, чумолихўрнинг қариндошлари ҳисобланади. Улар асосан ҳашаротлар билан озиқланади. Хитойда панголиннинг гўшти деликатес ҳисобланади, қора бозорда панголин терисидаги тангачалари кумуш нархида баҳоланади.
Жанубий Хитой қишлоқ хўжалиги университети ва Линнан-Гуандун замонавий қишлоқ хўжалиги лабораторияси олимлари коронавирус панголинлардан олинганлиги тўғрисида аниқ маълумотлар йўқлигини ва бу ҳайвонлар касалликнинг ягона тарқатувчиси эмаслигини таъкидламоқда. Мутахассислар хитойликларни ёввойи ҳайвонларга яқинлашмасликка чақирмоқда.
Бундан аввал Хитой олимлари одамлар коронавирусни илон ёки кўршапалаклардан юқтирган бўлиши мумкин деган фикрни илгари суришганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди
Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади
U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади
Буюк Британия ва Украина 100 йиллик ҳамкорлик бўйича музокараларни бошлади
Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди?
Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади
Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди