date
views 10 385

ОАВ: Хитойда коронавирусдан вафот этганларнинг ҳақиқий сони ошкор қилиб қўйилди

ОАВ: Хитойда коронавирусдан вафот этганларнинг ҳақиқий сони ошкор қилиб қўйилди
Хитойда коронавирусдан вафот этганларнинг ҳақиқий сони расмий маълумотлардагидан 80 марта кўпроқни ташкил қилиши мумкин.
Хитойнинг йириклиги бўйича иккинчи рақамли компанияси Tencent коронавирус қурбонларининг ҳақиқий сонини ошкор қилиб қўйган бўлиши мумкин.

Компания ўз сайтида коронавирус билан боғлиқ карахт қилувчи рақамларни эълон қилди. Унга кўра, вирусдан 154 минг киши касалланган, 24,5 минг киши вафот этган. Бу эса қурбонлар сони расмий статистикада кўрсатилаётгандан 80 марта кўпроқлигини англатади.

Таъкидланишича, ушбу маълумотлар сайтдан олиб ташланиб, улар ўрнига расмий маълумотларга яқинроқ рақамлар берилган.
Айтиш жоиз, Tencent хавфли вируснинг тарқалиши билан боғлиқ ҳақиқатни яширишда айбланиб келинмоқда.
Охирги расмий маълумотларга кўра, Хитойда коронавирусдан 636 киши вафот этган, 31161 киши у билан касалланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ОАВ: Хитойда коронавирусдан вафот этганларнинг ҳақиқий сони ошкор қилиб қўйилди