10:09 / 08.02.2020
6 171

“Арвоҳ-шаҳар”га айланган Уханнинг ҳозирги манзаралари (видео)

“Арвоҳ-шаҳар”га айланган Уханнинг ҳозирги манзаралари (видео)
Фото: AFP/Getty Images
Янги коронавирус тарқалиш ўчоғига айланган Хитойнинг Ухань шаҳрида 23 январдан карантин эълон қилинди.
12 млнлик шаҳарда барча кўнгилочар тадбирлар тақиқланган, барча бозорлар ва одамлар тўпланиши мумкин бўлган жойлар ёпилган. Жамоат транспорти қатнови, темир йўл ва авиаалоқа тўхтатилган.

Шунингдек, Ухань марказида шахсий автомобиллардан фойдаланиш тақиқланган. Фақатгина такси ва захиралар ташувчи транспорт воситаларига ҳаракатланишга рухсат берилган.

Шаҳарнинг аксарият аҳолиси ўз уйларида қолмоқда ва вақти-вақти билангина озиқ-овқат ва ҳимоя ниқоблари учун кўчага чиқмоқда. Яқиндагина ҳаёт мавж ураётган ушбу мегаполис бўшаб қолган.

Ухандан кейин у билан қўшни 15 шаҳар ҳам карантинга ёпилганди. Умумий ҳисобда 45 млн киши изоляцияда қолмоқда.
“Арвоҳ-шаҳар”га айланган Уханнинг ҳозирги манзараларини дронлар ёрдамида олинган видеода кўриш мумкин.


Охирги маълумотларга кўра, Хитойда коронавируснинг янги тури туфайли келиб чиққан зотилжамдан вафот этганлар сони 722 нафарга етди, 34546 кишида касалланиш ҳолати қайд этилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Арвоҳ-шаҳар”га айланган Уханнинг ҳозирги манзаралари (видео)