19:41 / 08.02.2020
3 315

АҚШ Хитой ва коронавирус қайд этилган мамлакатларга 100 млн доллар ажратади

АҚШ Хитой ва коронавирус қайд этилган мамлакатларга 100 млн доллар ажратади
Фото: АP
АҚШ Хитой ва коронавирус қайд этилган бошқа мамлакатларга касалликка қарши курашиш учун 100 миллион доллар йўналтиради. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майк Помпео маълум қилди.
Хитой эса вирусни даволаш учун қуриладиган касалхоналарга 43,2 миллион доллар маблағ ажратади.

«Америка хусусий секторлари томонидан хайр-эҳсон қилинган юз миллионлаб доллар АҚШ раҳбариятининг инфекцияга қарши курашиш йўлидаги мажбуриятини намоён этади», — дейди Помпео. Ҳужжатда келтирилишича, АҚШ жорий ҳафта Хитойга 17,8 тонна ҳимоя воситаларини юборади. Улар орасида тиббиёт ниқоби, халат, дока, респиратор ва бошқа зарурий воситалар бор.

Аввалроқ Билл ва Мелинда Гейтс фонди коронавирусга қарши курашиш учун 5 миллион доллар ажратди. Январь ойининг охирида хитойлик миллиардер ва Alibaba асосчиси Жек Ма 100 миллион юан (14,4 миллион доллар) ажратган. Шунингдек, Baidu, Tencent ва ByteDance каби бошқа йирик технологик компаниялар 115 миллион доллар маблағни янги дори воситаларини яратиш ва жабрланганларга ёрдам кўратиш учун ажратди. Apple ҳам коронавирусга қарши курашишда ёрдам беришни ваъда қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Хитой ва коронавирус қайд этилган мамлакатларга 100 млн доллар ажратади