06:00 / 09.02.2020
2 646

Порошенкога қарши яна иккита жиноий иш очилди

Порошенкога қарши яна иккита жиноий иш очилди
Фото: Украина президенти матбуот хизмати
Украинанинг Коррупцияга қарши курашиш миллий бюроси (НАБУ) мамлакат собиқ президенти Пётр Порошенкога қарши яна иккита жиноий иш қўзғатди, деб хабар бермоқда UNN агентлигига таяниб Дарё нашри.

Судгача бўлган терговни амалга оширишга Рада депутатларининг баёнотлари сабаб бўлган. Ушбу жиноий ишлар «Мол-мулкни ўзлаштириш, растрата қилиш ёки мансаб мавқейини суиистеъмол қилиш билан талон-торож қилиш» ҳамда «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш» моддалари бўйича қўзғатилган.

Айни пайтда Порошенко мансаб мавқейини суиистеъмол қилиш, Керч бўғози воқеасида давлатга хоинлик, суд ҳокимиятини тортиб олиш ва «Прямой» телеканалини ноқонуний эгаллаб олиш билан боғлиқ камида 16 та жиноий иш бўйича айбланмоқда. Сўнгги жиноий иш 30 январь куни қўзғатилган бўлиб, унга собиқ президентдан ташқари АҚШ собиқ президенти Барак Обама ва вице-президенти Жозеф Байден ҳам алоқадорлиги аниқланди.
2019 йилнинг декабрь ойида Пётр Порошенко ОАВдаги буюртма мақолалар учун 100 минглаб доллар сарфлагани маълум бўлганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Порошенкога қарши яна иккита жиноий иш очилди