
Фото: Mustafa Andaleb / Reuters
Кобул шарқида қўшма операция ўтказилаётган пайтда АҚШ ва Афғонистон ҳарбийлари ўртасида отишма содир бўлди, деб ёзмоқда The New York Times газетаси.
Газета манбаларининг маълум қилишича, ушбу операция Афғонистоннинг Нангарҳор вилоятида ўтказилаётган бўлган. Томонлар нима сабабдан бир-бирига қарата ўқ узишгани маълум қилинмаган.
Афғонистон расмийларининг сўзларига кўра, беш ёки олти нафар АҚШ аскари ҳамда 6 нафар афғонистонлик аскар ҳалок бўлган.
Ўзини таништиришни истамаган АҚШ вакили журналистларга 6 нафар ҳарбий хизматчисини йўқотганини маълум қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар