
Тахмин қилинишича, вирус ташувчисига айланган эркак ўзида коронавирус топилишидан икки кун олдин, 28 январь куни Британияга учиб келган. У Бирлашган қиролликда ушбу касалликка чалинган учинчи одам бўлди. Ҳозир у Лондон касалхоналаридан бирида даволанмоқда.
Франция Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, у 24 январь куни Сингапурга хизмат сафари тугаганидан сўнг, тўрт кун давомида Альп тоғларидаги Ле-Контамин-Монжуа тоғ курортида дам олган, кейин эса Британияга кетган.
Вирус юқтириб олган беш нафар инглиз курортда у билан битта шаледа яшаган. Француз расмийларига кўра, улар касалхонага ётқизилган ва оғир аҳволда эмас.

Тўққиз ёшли бемор бола ташриф буюрган Франциядаги икки мактаб келаси ҳафта ёпилади.
Француз расмийлари худди шу курорт-уйда яшаган бир неча нафар британияликни касалхонага юборди.
Яна тўрт британиялик — бир оила аъзолари — вирус ташувчиси билан алоқа қилишганидан кейин Майорка касалхонасига ётқизилган. Ҳозирда улар текширилмоқда.
Жаҳондаги вазият

Ҳозиргача бутун дунё бўйлаб вирусга чалиниш билан боғлиқ 37 мингдан ортиқ ҳолат аниқланган. Уларнинг аксарияти Хитойда — 37198 киши. 8 февралга келиб у ерда 811 ўлим қайд этилди.
Ухандаги вирус қурбонлари орасида АҚШ фуқароси ҳам бор эди. Яна бир Япония фуқароси коронавирусникига ўхшаш аломатлардан вафот этди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, Хитойдан ташқари 24 мамлакатда 288 кишида коронавирус топилган. Филиппинда бир киши вафот этди.
Ҳонгконг ўз ҳудудида қайд этилган 26та зарарланиш ҳолатидан сўнг мамлакатга Хитойдан келувчи ҳар бир киши учун мажбурий икки ҳафталик карантин жорий этди.
Францияда, юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда, касалланганлар сони аллақачон 11 нафарга нафарга етди.
Британияда 686 киши текширувдан ўтказилди — аммо фақат уч кишида коронавирус борлиги ўз тасдиғини топди. Сингупурдан келган британияликдан ташқари, беморлар орасида ҳозирда Ньюкаслда даволанаётган Хитой фуқаролари ҳам бор. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар