Фото: «ТАСС»
Amenity Analytics компанияси янги турдаги коронавируснинг молиявий ва иқтисодий кўрсаткичларга таъсирини кузатиб борувчи тизимни ишга туширди, деб хабар берди «РБК»га асосан Дарё.
Тизим компанияларнинг ушбу вирус тилга олинган баёнот ва ҳисоботларини таҳлил қилади.
Маълум қилинишича, 421 та компания жорий йилнинг биринчи чорагидаги даромадлари тўғрисидаги ҳисоботларида Хитойда тарқалган коронавирус молиявий натижаларга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини билдирган. Бу компанияларнинг 394 таси АҚШда жойлашган.
Коронавируснинг салбий таъсири ҳақида энг кўп хавотир Хитойдаги йирик тезкор овқатланиш тармоғи бўлган Yum China корпорацияси томонидан билдирилган. Унинг бошқарувида KFC, Pizza Hut ва Taco Bell каби брендларга қарашли ресторанлар мавжуд.
Мода соҳасида эса Louis Vuitton Moët Hennessy (LVMH), Capri Holdings ва Estee Lauder каби компаниялар вируснинг салбий таъсири ҳақида сўз юритган.
Шунингдек, коронавируснинг биринчи чоракдаги салбий таъсири тўғрисида Apple, Nike, Starbucks, McDonald’s каби йирик компаниялар ҳам маълум қилган.
Маълумот учун, Хитойда коронавирус қурбонлари сони 800 нафардан ошиб кетди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди
Қирғизистон президенти Москвадаги 9 май парадида иштирок этади